Косонсойдаги 800 ёшли чинор кесиб ташланганмиди?

16:30 10 Июль 2019 Жамият
420 0

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Косонсой шаҳри марказидаги улкан чинор дарахти кесиб юборилаётгани, маҳаллий аҳоли бунга қарши бўлсада раҳбарлар эътибор қаратмаётгани ҳақидаги хабар муҳокама мавзусига айланди.

Аслида туман маданият ва истироҳат боғида ўсаётган саккиз юз ёшли ушбу чинорнинг қуриб қолган шохи олиб ташланган холос. Гап шундаки, боғдаги катта ҳовуз ўртасидаги кекса дарахт тўрт шохдан иборат бўлиб, бири қуриган ва хунук ҳолга тушган, атрофдагилар учун хавф туғдираётган эди.”Обод марказ” дастурига кирган боғни таъмирлаш чоғида айни масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

- Косонсойликлар аждодлардан мерос умрбоқий чинорни ноёб ёдгорлик сифатида қадрлашар экан, - дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Наманган вилоят бўлинмаси раҳбари Бекзод Ҳамдамов. – Интернетда тарқалган хабардан келиб чиқиб, унинг тақдири билан қизиқдик. Қуриган шоҳи олиб ташланганини ҳисобга олмаса бошқа ташвишланадиган ҳеч бир гап йўқ. Мутасаддилар, хусусан, экологиянинг туман бўлимидагилар чинор муҳофазасини янада кучайтириш ҳаракатида. Дарахт муҳофазаси кучайтирилиб, парвариши яхшиланади, тарихи битилган махсус тахтача ўрнатилади.

Дарахтлар ҳам инсон сингари меҳрдан яшнайди. Косонсой боғидаги қулоч етмас чинорнинг умрбоқийлиги сабаби ҳам шунда. У яна кўплаб юз йилликларни бошидан ўтказади ҳали.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019