“Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” МЧЖда йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилди

14:55 04 Декабрь 2019 Жамият
104 0

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналарда умумий қиймати 16,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 12 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Улардан кўзланган асосий мақсад ресурслар тежамкорлиги ва маҳсулот сифатини оширишга эришишдир.

“Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” МЧЖда рўёбга чиқарилган лойиҳа ҳам ана шу мақсадга қаратилган. Мазкур корхонада суткасига 120 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга бўлган замонавий тегирмон цехи ишга туширилди.

— Дастур доирасида амалга оширилган модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш ишларидан кейин 60 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга бўлган тегирмон цехининг қуввати суткасига 120 тоннага етказилди, — дейди МЧЖ раҳбари Ўлмас Равшанов. — Корхонага Туркиянинг илғор ва замонавий технологиялари ўрнатилгач, 20-25 фоиз электр-энергия тежамкорлигига эришилди. Бундан ташқари қўшимча иш ўринлари яратилиб, ишчи ходимларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди.

Айни пайтда “Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” МЧЖ таркибидаги “Муборак дон”, “Ғузор ун”, “Юксак Қашқадарё” МЧЖ филиаллари ҳамда “Гулбоғ” дон қабул қилиш шохобчаларида юқори сифатли ун навлари, ёрма, омухта ем, шунингдек, қолипли нон, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

254 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада бир кеча кундузда 240 тонна буғдой қайта ишланади.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019