Ургутда «Korzinka.uz DISKONT» супермаркети очилди

13:37 27 Август 2018 Жамият
726 0
Фото: Ринат Абдулманов / "Халқ сўзи"

Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида замонавий супермаркет очилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири Ринат Абдулманов хабар бермоқда.

«Ургут марказида очилган «Korzinka.uz DISKONT» супермаркети тахминан 1500 квадрат метр майдонни ўз ичига олади», дейди савдо корхонаси менежери Жамшид Самеев.

Савдо марказида харидорлар учун қулай чегирмалар, транспорт воситалари учун бепул автотураргоҳ тақдим этилмоқда. Сотиб олинган товарлар учун экологик тоза пакетлар тақдим этиш дастури йўлга қўйилган.

Йирик савдо мажмуасининг очилиши салкам 50та янги иш ўрни яратилиши учун хизмат қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019