Коронавирусни юқтириб олган биринчи давлат раҳбари ва бош вазир маълум бўлди

03:43 20 Март 2020 Дунё
2897 0

Иллюстратив сурат

Монако шаҳзодаси Алберт II коронавирусни юқтириб олган. Аммо унинг соғлиғи хавф остида эмас. У ўз уйида фаолиятини давом эттирмоқда. Алберт II Covid-19 инфекциясини юқтириб олгани тасдиқланган биринчи давлат раҳбари бўлди.

Франция расмийлари сингари, Монако ҳукумати ҳам шанба куни барча жамоат жойлари ёпилишини эълон қилди.

Аввалроқ, Монако давлат вазири (бош вазирга тенг) Серж Телга коронавирус ташхиси қўйилган эди.

Бундан ташқари, пайшанба куни Европа Иттифоқининг Brexit бўйича музокарачиси Мишел Барниер ҳам ушбу инфекция билан зарарлангани маълум қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?