Коронавирусни 25 секундда йўқ қилиш усули топилди

11:24 26 Июнь 2020 Дунё
767 0

АҚШнинг Бостон университети юқумли касалликлар миллий лабораторияси олимлари Signify компанияси билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини 25 сонияда йўқ қилишнинг янги услубини аниқлашди. Бу ҳақда «Российская газета» манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, махсус чироқ(лампа)лардан тараладиган ультрабинафша нурланиш SARS-CoV-2 вирусини самарали фаолсизлантиради.  Гап шундаки, мутахассислар вирус билан зарарлантирилган материалга ультрабинафша нурлар билан турли дозаларда ишлов бериб кўришди. Маълум бўлишича, 5 мегажоуллик дозалашда вируснинг бир метр квадрат майдонда тарқалиш хавфи 99 фоизга камайиб кетган. Бу кўрсаткич 22 мегажоулгача кўтарилганда эса, "тождор ёв" 25 секундда деярли тўлиқ йўқ бўлиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?