Коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун бир гуруҳ мутахассислар Туркиядан Ўзбекистонга йўл олди

17:06 27 Август 2020 Жамият
198 0

Бугун Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Туркиялик шифокорлар ташриф давомида юртимиз шифокорлари билан биргаликда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиш, коронавирусга чалинган беморларни даволашда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?