Коронавирусга чалинган андижонлик ва тошкентлик беморлар вафот этди

16:38 02 Август 2020 Жамият
198 0

Андижон туманида яшаган 63 ёшли Б.П. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, нафас етишмовчилиги белгилари кучайган ҳолатда вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, 2016 йилда бўлган инфарктдан сўнги кардиосклероз, гипертония, артериал гипертензия, қандли диабет, диабетик ангиопатия ва нефропатия каби ҳамроҳ хасталиклари билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 56 ёшли Д.Ш. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган ва тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган. Аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шишидан вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?