Коронавирусдан зарарланган қанча бемор уйида даволанмоқда? Рақамлар очиқланди

15:06 22 Июль 2020 Жамият
1962 0

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда. 
Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
 Aндижон вилоятида — 136, 
 Жиззах вилоятида — 22, 
 Навоий вилоятида — 40, 
 Наманган вилоятида — 21, 
 Самарқанд вилоятида — 96, 
 Сирдарё вилоятида — 156, 
 Сурхондарё вилоятида — 101,
 Қашқадарё вилоятида — 21, 
 Тошкент вилояти — 637,
 Тошкент шаҳрида — 413 
нафар бемор уйда даволанмоқда. 
 Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти.
  Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

 5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилди. 
Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?