Коронавирус ва ўлим: Россияда кунлик рекорд янгиланди

16:24 30 Май 2020 Дунё
342 0

Фото: rbc.ru

Россияда 28 май куни коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатининг кунлик рекорди янгиланди. Пайшанба куни бу мамлакатда 232 киши КОВИД-19 туфайли оламдан ўтган бўлса, 29 май куни 181 киши вафот этди ва қурбонларнинг умумий сони 4 555 кишига етди.

Шунингдек, ўтган 24 соат ичида яна 8572 кишида коронавирус борлиги аниқланган бўлиб, айни пайтда касалланганлар 397 000 тани ташкил қилмоқда.

Россия пойтахти Москва коронавирусга чалиниш бўйича етакчилик қилмоқда ва у ерда бир суткада 2367нафар кишида касаллик аниқланди.

Ҳозирда Россия вирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда турибди.

Россияда 167 000 ортиқ киши коронавирусдан бутунлай соғайган, касалхоналарда 223 992 киши даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?