Коронавирус туфайли Ўзбекистон ва Тожикистон футбол терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди

12:07 16 Март 2020 Спорт
484 0

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида шу йил 31 март куни ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви коронавирус туфайли бекор қилинди.

Бу ҳақдаги қарор ЎФА томонидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тожиксион термасининг БАА, Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашувлари ҳам бекор қилинганди. Март ойида қўшниларимиз 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Мўғилистонга қарши майдонга тушишлари керак эди. Ушбу баҳс ҳам бошқа муддатга қолдирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?