Коронавирус туфайли отаси карантинга олинган ногирон бола очликдан вафот этди. Бу эътиборсизлик учун партияси қўмитаси котиби ва шаҳар ҳокими ўз лавозимидан бўшатилган

21:57 04 Февраль 2020 Дунё
1756 0

Архив сурат

Коронавирус туфайли отаси карантинга олинган ногирон бола очликдан вафот этди. Бу эътиборсизлик учун партияси қўмитаси котиби ва шаҳар ҳокими ўз лавозимидан бўшатилган

Хитойда ногирон боланинг отасини карантинга олган икки амалдор ўз лавозимларидан бўшатилди, дея хабар берди bbc.com.

Ота оиланинг ягона боқувчиси бўлган. 16 ёшли Янь Чэн ўтган чоршанба куни, отаси ва акаси коронавирус инфекциясида гумон қилиниб изоляция қилинганидан бир ҳафта ўтиб вафот этган.

Шу вақт ичида, хабарларда маълум қилинишича, бола фақат икки марта овқатланган, холос.

Бу эътиборсиз учун марҳумнинг оиласи яшаган Хубэй провинцияси маҳаллий коммунистик партияси қўмитаси котиби ва шаҳар ҳокими ўз лавозимларидан бўшатилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, боланинг отаси Хитойнинг “Weibo” ижтимоий тармоғига ўғлининг мия фалажидан азият чекиши ва мустақил равишда ҳаракат қила олмаслигини, уйда овқат ва сувсиз қолганини маълум қилиб, ёрдам сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?