Коронавирус туфайли Гонконгда таътил 16 мартгача узайтирилди

22:41 13 Февраль 2020 Сиёсат
423 0

Фото: «РИА Новости»

Гонконг ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли мактаблардаги таътилни 16 мартгача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Таълим масалалари бўйича Гонконг администрацияси котиби Ян Жуньсюн маълум қилган.

Аввалроқ, Гонконг администрацияси раҳбари Кэрри Лэм таътил камида 2 мартгача давом этиши, аммо вазиятнинг қалтислигига қараб зарур бўлса, узайтирилишини айтганди.

Ян Жуньсюннинг таъкидлашича, ҳукумат мактабдаги нормал ўқув фаолиятини имкон қадар тезроқ қайта тиклаш учун барча имкониятларни ишга солади, аммо ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хавфсизлиги ҳамда соғлиғини таъминлашнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда янги ўқув чораги бошланишига тайёргарлик кўриш ва зарур шарт-шароитлар яратиш керак.

Шунингдек, агар ўқувчилар материкда ёки бошқа мамлакатларда бўлса, уларнинг Гонконгга қайтишига зарурат йўқлигини, Гонконгда яшайдиганлар эса имкон қадар уйдан камроқ чиқиши ва кўп одамлар тўпланувчи жойлардан узоқ бўлиши кераклигини қўшимча қилган.

У буларнинг барчаси мактаб ва боғчалар дам олиши кераклигини англатмаслигини, барчага тезроқ онлайн таълимга ўтиш тавсия этилишини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?