Коронавирус туфайли дунё иқтисодиёти бу йил 8,5 трлн. доллар йўқотади ва бошқа янгиликлар

01:19 15 Май 2020 Дунё
493 0

— Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,4 млн.дан ошиб кетди, 301 мингдан зиёд бемор вафот этган, 1,69 млн.дан зиёд инсон тузалган.

— ЖССТ Европа коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрланиши кераклигини маълум қилди.

— БМТнинг қайд этишича, дунё иқтисодиёти жорий йилда 8,5 трлн. доллар йўқотади.

— Испанияда вирусни юқтирганлар сони 228 мингда ошиб кетди, 140 мингдан ортиқ инсон соғайди, 27 мингдан зиёд бемор вафот этди.

— Германиянинг CureVac фирмаси тождор вирусга қарши вакцина клиникага қадар муваффақиятли тестдан ўтказилганини маълум қилди. Мамлакатда вирусни юқтирганлар сони 174 мингдан зиёд бўлса, 150 мингдан ортиғи тузалди, 7868 нафари ҳаётдан кўз юмди.

— Японияда фавқулодда вазият режими муддатидан олдин бекор қилинди. Бундай ҳолат 47 та префектурадан 39 тасида амалга оширилди. Бу давлатда беморлар сони 16,7 мингдан ортиқ, 700дан зиёд инсон вафот этган, 9 мингдан ортиғи тузалган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?