Коронавирус: Россияда бир суткада 178 нафар бемор вафот этди

23:51 03 Июнь 2020 Дунё
187 0

Фото: ТАСС

Россияда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича 8536 та ҳолат қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 432 277 кишига етди. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, янги касалланганларнинг 38,5 фоизида касалликнинг клиник белгилари кузатилмаган.

Шунингдек, сутка давомида беморларнинг 8972 нафари тузалиб, жами соғайганлар сони 195 957 нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирус қурбонлари сони эса 178 кишига ошиб, 5215 кишига етган.

Бундан бир кун аввал 8863 кишида коронавирус аниқланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?