Коронавирус Қирғизистонга ҳам кириб келди. Бу ерда ушбу инфекциясини уч киши юқтириб олгани тасдиқланди

13:52 18 Март 2020 Дунё
287 0

Фото: РИА Новости

Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш бўйича уч ҳолат аниқланди. Бу ҳақда 18 март куни ўтказилган брифингда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев маълум қилган.

Айни вақтда Қирғизистон хорижий давлат фуқаролари учун ўз чегараларини ёпган. Мамлакатга фақат қирғизистонликлар кириши мумкин.

Натижада ушбу мамлакат Марказий Осиёнинг коронавирус етиб келган учинчи давлати(аввалроқ, Қозоғистон ва Ўзбекистон)га айланди. Жумладан, Ўзбекистонда 13 та ҳолат қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?