Коронавирус оғир ўтишига сабаб бўлаётган омиллар маълум қилинди

19:06 26 Август 2020 Дунё
466 0

Фото: Reuters

Юқори қон босими, семириш ва диабет билан каби ёндош касалликлари бўлган одамларда коронавирус инфекция оқибатида келиб чиққан асоратлар туфайли ўлим эҳтимоли юқори кузатилган.

Бундай хулоса АҚШнинг Тулейн университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотда маълум бўлди. Ушбу тадқиқот натижалари “EurekAlert!” сайтида эълон қилинди.

Унга кўра, мутахассислар 30 мартдан 5 апрелгача бўлган вақт оралиғида коронавирус билан оғриган 287 нафар беморнинг ҳолатини ўрганишган. Уларнинг ёши ўртача 61 ёшни ташкил этган.

Якунда метаболик синдром ташхиси бор (барча ҳолатларнинг 66 фоиз) ва бу ташхис бўлмаган каби икки гуруҳга ажратилган иштирокчиларнинг 80 фоизида гипертензия, 65 фоизида семириш, 54 фоизида диабет, 39 фоизида эса юқори зичликдаги липопротеиннинг паст даражаси қайд этилган.

Маълум бўлишича, метаболик синдром билан оғриган беморларнинг 56 фоизи интенсив терапия бўлимига ётқизилган, 48 фоизига сунъий нафас олдириш аппарати керак бўлган, 37 фоизида ўткир респиратор дистресс-синдроми ривожланган, 26 фоизи эса хасталик сабаб вафот этган.

Иккинчи гуруҳда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 24, 18, 11 ва 10 фоизларни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?