Коронавирус касаллигига чалинганлар қай тартибда овқатланишлари керак?

15:48 17 Октябр 2020 Жамият
310 0

Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:

— Коронавирус касаллигини енгиш учун яхши овқатланишни тавсия этамиз. Лекин бу дегани бақувват, ёғли, қовурилган ёки қийин ҳазм бўладиган овқатларни ейиш дегани эмас.

Соғлом овқат деганда биз енгил ҳазм бўладиган, организм учун ёқимли, фойдали моддаларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш талаб этилади.

Ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан соғлом овқатланишнинг асосини мева ва сабзавотлар ташкил қилиши тасдиқланган.

Шунинг учун кучли ва бақувват деб ҳисоблаган овқатлардан ўзингизни тийганингиз ва бермаганингиз маъқул. Уларга димланган, енгил ҳазм бўладиган, яхши термик ишловга эга озуқа маҳсулотларини берсангиз, ошқозонга зўриқиш тушмайди ва ўт димланиши ҳам енгилроқ кечади.

Касалликни енгиб чиқишда керакли микроэлемент ва озуқаларга бой овқатлардан олиш мумкин. Бунинг учун ёғли, қовурилган ва бақувват овқатларни ейиш шарт эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?