Коронавирус Италияда декабрдаёқ пайдо бўлгани аниқланди

22:58 20 Июнь 2020 Дунё
212 0

Фото: РИА Новости

Коронавирус ўтган йилнинг декабрь ойида Милан ва Туриннинг оқава сувларида бўлган, деб хабар қилмоқда Италия Олий соғлиқни сақлаш институти мутахассислари.

Олимлар 2019 йил октябридан 2020 йил февралигача тўпланган оқава сувларнинг 40 намунасини ўрганиб чиққанидан сўнг ана шундай хулосага келишган.

«Икки хил лаборатория текширувларидан сўнг 2019 йил 18 декабрда Милан, Туринда ва 2020 йил 29 январда Болоньяда олинган сув намуналарида коронавирус РНКси бўлганлиги тасдиқланди», - деди институт вакили Жузеппина Ла Роса.

Бундан ташқари, ушбу шаҳарларнинг оқава сувларидан январь ва февраль ойларида олинган материалда вирус излари топилган. Тадқиқот натижалари Европада инфекциянинг тарқалиши хронологиясига шубҳа туғдиради, бу илмий жамоатчилик томонидан қабул қилинган.

Италия пандемиядан энг кўп азият чеккан давлатлардан бири: тахминан 238 минг киши вирусни юқтирган, улардан 34 минги вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, Италияда биринчи марта юқтириш ҳолати январь ойида қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?