Коронавирус дунёнинг яна бир давлатига кириб борди

14:39 30 Октябр 2020 Дунё
368 0

Бугунги кунга келиб коронавирус пандемияси 216 мамлакат ва ҳудудларни қамраб олаётган эди. Фақатгина саноқли давлатларгина ундан расман холи бўлиб турибди.

"Би-би-си"нинг хабар беришича, ўтган куни Маршалл оролларида ҳам Covid-19га чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. 

Маршалл ороллари — Тинч океанидаги кичик давлат. У 5 та орол ва ўнлаб атолларда жойлашган. Ушбу давлат сайёҳлик йўналиши, АҚШ ядро қуролини синовдан ўтказган ва оффшор бизнес маркази сифатида дунёга танилган. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда, дунёда касалланганлар сони 45 миллиондан ошди, 1,1 миллион зиёд инсон вафот этган бўлса, қарийб 33 миллион киши тузалди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?