Коронавирус боис АҚШ Европа давлатлари учун кириш эшикларини вақтинча ёпилди. Бундан Буюк Британия мустасно

08:53 12 Март 2020 Дунё
369 0

АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Европанинг барча мамлакатларидан Қўшма Штатларга киришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Твиттер саҳифасида маълум қилган.

Чекловлар эртага, 13 март куни кучга киради.

Трампнинг таъкидлашича, Евроиттифоқ эпидемиянинг олдини олиш бўйича АҚШ сингари самарали чора-тадбирларни амалга ошира олмади.

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги тақиқ Шенген визаси бўйича келадиган одамларга тааллуқли. У АҚШда доимий асосда қонуний яшовчи шахслар ва уларнинг энг яқин қариндошларига дахлдор эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?