Коронавирус аниқланган сўнгги бемор ҳақида маълумот берилди

13:15 30 Март 2020 Жамият
226 0

foto by: Google

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 145 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, коронавирус аниқланган энг сўнгги бемор Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Инфекцияни юқтириб олган энг сўнгги бемор иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган 14 ёшлижияниэканлиги маълум қилинди. У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?