Коронавирус аниқланган ходим қанча вақт ишга чиқмаслиги керак?

16:17 26 Октябр 2020 Жамият
408 0

Ишхонада тест ўтказилганда менда коронавирус аниқланди. Аммо ҳеч қандай симптомлар йўқ, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ишхонада манфий натижа чиқмагунга қадар ишга чиқмаслигимни айтишди. Оила боқувчисиман, пул топишим керак. Қанча вақт ишга чиқмаслигим керак? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

"Сиз 5-7 кун давомида ўзингизни изоляция қилишингиз, нафақат ишга чиқмаслик, балки оила аъзоларингиздан ҳам алоҳидаланишингиз керак.

Сўзларингизга қараганда сизда касаллик симптомсиз кечяпти. Тўғри, сизда ҳеч қандай белги йўқ, аммо барибир атрофдагилар учун хавфли бўлишингиз мумкин.

Ўткир нафас касалликларини келтириб чиқарувчи бошқа инфекциялардан фарқли равишда коронавирус бурун ва томоқ йўли оқсиллари билан бирлашиб, ҳужайраларга кириб олади ҳамда 7-10 кун давомида бурун бўшлиғи хужайларида сақланади ва кўпаяди. Оқибатда инсон касаллик ташувчисига айланади.

Қанчалик қийин бўлмасин, 5-7 кунга ўзингизни изоляция қилинг ва 7 кундан сўнг ПЗР тестни қайта топширинг. Унга қадар оилавий шифокорга мурожаат қилиб, унинг назоратида бўлинг, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг. Агар уйда изоляциянинг имкони бўлмаса, бошқаларга юқтирмаслик учун ниқобни ечмасликка ҳаракат қилинг", дейди мутахассис.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?