Кореялик инвесторлар Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантиради

11:27 15 Май 2019 Жамият
342 0

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида тиббиёт ва фармацевтика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев айни пайтда Жанубий Кореяда ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Ташрифнинг дастлабки кунида Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси Саноат, савдо ва энергетика вазири Сонг Ю Мо билан учрашди. Мулоқотда вазири Сонг Ю Мо кореялик инвесторлар Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, 2018 йилда республика ҳудудларида фармацевтика тармоғида умумий қиймати 96,26 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилган ҳолда 34 та лойиҳа ишга туширилиб, 1501 та янги иш ўрни яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан эса жорий йил давомида фармацевтика тармоғида умумий қиймати 216,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги 20 та лойиҳа амалга оширилиши ва натижада 2218 та янги иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилгани диққатга сазовор.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 159 та фармацевтика корхоналари фаолият юритмоқда. Уларнинг 90 таси дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 58 таси тиббиёт буюмлари, 11 таси эса ташхис ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналардир. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 35 фармакотерапия гуруҳидан 26 гуруҳга киритилган препаратлар ишлаб чиқарилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019