Кореяда ишлашга бормоқчи бўлганлар учун янгича тест тизими йўлга қўйилди

10:10 14 Июль 2018 Жамият
1341 0
Фото: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида тузилган “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, меҳнат фаолиятини амалга оширишда бўлиб ўтадиган тест синовлари фақатгина фуқароларнинг корейс тилини билиш даражасини текшириш билан кифояланмасдан, қўшимча талабларни ҳам қўяди. Жумладан, уларнинг малакаси, жисмоний ҳолати ва тажрибасини аниқлашни қамраб олган малака тестларидан иборат бўлади. Унда номзоднинг касб маҳорати, жисмоний ҳолати, ранг бўйича (кўрлик) даражаларига алоҳида эътибор берилади. Умуртқа ораси диски чурраси бўлган, бармоғи ампутация қилинган аризачилар балли тизимга асосланган тестда иштирок эта олмайди.

Балли тизимда баҳолаш номзодлар квота бўйича ажратилган миқдорда энг юқори баллдан пастга қараб олиш тартибида танлаб олинади. Тестнинг биринчи босқичидан ўтганлар иккинчи босқич - малака ва мувофиқликни текширадиган тестни топширишади. Сўнг иккала тест натижалари биргаликда чиқарилади. Тест жараёни 2 қисмдан, ҳар бирининг давомийлиги 25 дақиқадан бўлган ўқиш (20та савол) ва эшитиш (20та савол) қисмларидан иборат. Эшитиш қисми ўқишдан кейин дарҳол бошланади. Тест синовлари компьютерда бўлиб ўтади.

Бу йил биринчи маротаба кўп босқичли ўтказилаётган тест синовида қатнашиш учун Комплекс тест Маркази (КТМ)да дастлабки баҳолаш тестида иштирок этган ва агентликка тақдим этилган рўйхатга асосан 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган ва банк тўлови (24 АҚШ доллари)ни амалга оширган 15526 нафар фуқаро маълумоти Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (КИРРХ)га тақдим этилди ва 2018 йил 20 июль-28 август кунлари бўлиб ўтадиган 2-босқич 2-жараён тест синовларида иштирок этувчи 13484 нафар фуқаро рўйхати тузилиб, агентликка тақдим этилди. Номзодлар Агентликнинг migration.uz веб-сайти орқали тақдим этилган эълонда кўрсатилган тартибда тестга кириш рухсатномасини чиқариб олиши ва белгиланган вақтда тестга қатнашишлари сўралади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019