Кўп миқдорда дори воситаларини аэропорт “яшил йўлаги”дан олиб ўтмоқчи бўлган ҳуқуқбузар ушланди

10:56 31 Май 2018 Жамият
565 0
Фото: moscovery.com

“Москва-Урганч” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Ц.З. Урганч халқаро аэропортида божхонадан яшил йўлак орқали ўтганида Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган ва божхона қоидабузарлиги содир этилганлиги аниқланди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу шахс божхона назоратидан яширганча қиймати 11.7 млн. сўмдан ортиқ бўлган 168 ампула “KUMDANG-2 INJECTION” ёзувли дори воситаларини олиб кирмоқчи бўлди.

Бу Урганч аэропортида жорий ойда худди шу турдаги дори воситаларини олиб ўтишга бўлган иккинчи уриниш ҳисобланади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жисмоний шахслар божхона чегаралари орқали шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10тагача номдаги ва ҳар бири 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори препаратлари ҳамда 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни бемалол олиб киришлари ёки олиб чиқишлари мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019