“Конверт” усулида иш ҳақига рози бўлманг — кексайганда пенсиясиз қолманг

13:13 20 Февраль 2019 Иқтисодиёт
479 0

Иллюстратив фото

Ҳар бир инсон қаерда ишламасин ҳалол меҳнат қилиб ҳурмат эъзоз билан пенсияга чиқишни хоҳлайди. Қилган меҳнатлари эвазига давлат томонидан тўланадиган пенсияни олиб кексалик гаштини суриш барчанинг орзуси. Аммо бугунги кунда баъзи фуқаролар расмий меҳнат шартномаси тузмасдан, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланмасдан конверт усулида меҳнат ҳақи олиб ишлаб келмоқда. Бу каби ишчиларга иш берувчи томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варақасига тўлов амалга оширилмайди, натижада пенсия ёшига етган шахсларда пенсияга чиқишда муаммолар пайдо бўлади.

Тўғри шу вақтга қадар ходимлар сони корхона томонидан тўланадиган солиқларга таъсир қилган. Тадбиркорлик субъектларига янада қулай шароит яратиш учун 2019 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодекси ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларига асосан солиқ ставкалари кескин камайтирилди.

Жумладан, аҳолининг реал даромадини ошириш, иш ўринлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг амалдаги 4 та поғонали ставкалари ўрнига ягона 12 фоизлик ставка белгиланди. Пенсия жамғармасига 8 фоизли суғурта бадали бекор қилинди. Ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 ва 15 фоиздан 12 фоизга туширилди Натижада, иш ҳақи фондига солиқ юки ўртача 1,8 маротабага камайиб, ходимларининг иш ҳақини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш имконияти юзага келди.

Шунингдек, 2019 йил 1 апрелга қадар ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда расмийлаштирса, аввалги ҳисобот даврларида ходимлар сонини яширганлик учун солиқларни қўшимча ҳисоблашдан озод қилинди.

Шу билан бирга, ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш имкони юзага келади.

- Ҳудудларда олиб борилаётган паспортлаштириш жараёнлари, профилактик суҳбатлар давомида 2019 йил 23 январдан 19 февралига қадар 2934 та корхоналарда қонуний расмийлаштирмасдан иш ҳақи тўлаб келинаётган 14127 нафар ишчи-ходимлар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилди, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Носир Мавлонов.- Шундан, 1449 нафари савдо ва умумий овқатланиш, 4734 нафари ишлаб чиқариш, 6808 нафари қишлоқ хўжалик, 1136 нафари қурилиш корхоналари ҳисобига тўғри келади.

Олиб борилаётган бу каби тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ортишига, пировардида ўз келажагига замин ҳозирлашини таъминламоқда.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019