Контракт тўлай олмаса талаба энди ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

18:23 08 Август 2020 Жамият
481 0

AОКАдаги брифингда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бу ҳақида маълум қилди.

Агар талабанинг вазияти оғир бўлса, талабанинг қурби тўлашга етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқиб, шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чораси кўрилади. Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади. 

Маълумот учун, бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилинади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?