Консерваторияда нима гаплар?

16:25 21 Февраль 2019 Жамият
270 0

Архив фото

Ўзбекистон Республикаси консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди ҳамда унинг низоми тасдиқланди.

Низомга мувофиқ,мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари касбий маҳорати даражасининг лавозим малака тавсифларига мувофиқлигини таъминлаш Марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини оширишнинг қуйидаги шакллари қўлланилади:

- Марказда ўқитиш;

- “устоз-шогирд” усули бўйича ўқитиш;

- мустақил ўқиб билим орттириш;

- масофавий таълим;

- стажировка ўташ орқали тажриба орттириш.

Бундан ташқари, масофавий таълим – онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар) ва оффлайн шаклида ҳам амалга оширилади.

Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари 5 йилда камида бир марта, раҳбар ходимлар эса – 3 йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

Малака ошириш 4 ҳафтадан кам бўлмаслиги лозим.

Малака ошириш курсларини тугатганларга сертификат, қайта тайёрлаш курсларини тугатганларга эса диплом берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019