Конор Макгрегор фаолиятини якунлади

16:05 26 Март 2019 Спорт
422 0

Аралаш қоидали яккакурашларнинг ирландиялик жангчиси, UFC йўналиши бўйича икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегор фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда GoSport.uz.

“Йигитлар, кичик эълоним бор. Мен ММА деб номланувчи спортдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Барча собиқ ҳамкасбларимга келгуси фаолиятида омад тилайман. Энди мен ҳам нафақадагилар сафига қўшиламан. ”Битта ҳақ” менинг ҳисобимдан”, — деб ёзган Макгрегор ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ўтган йили Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жангда мағлуб бўлганидан буён октагонга чиқаётгани йўқ эди. Мазкур жангдан сўнг юзага келган жанжал сабаб иккала спортчи ҳам узоқ муддатга мусобақалардан четлаштирилганди.

Макгрегорнинг дисквалификацияси апрель ойи ўртасида якунига етади. Олдинроқ, ирландиялик спорт фаолиятини давом эттириш ва UFC мусобақаларида Нурмагомедовдан реванш олиш истагида эканини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019