Конго ДР президентлик сайловларида ғолиб номи аниқ бўлди

12:29 10 Январь 2019 Дунё
693 0

Фото: AFP/Getty Images

Конго Демократик Республикаси президентлиги учун сайловлар ўз ниҳоясига етди ва унда Феликс Тшисекеди ғалаб қозонди.

Бугун эрталаб эълон қилинган сайлов натижаси мухолифат партия вакили Мартин Фаюлу томонидан рад этилган. Сайлов комиссияси эса сайловларни адолатли ўтди дея баҳолаган.

Тшисекеди етти миллиондан ортиқ овоз олган ва 38,57 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Фаюлу учун тахминан 6,4 миллионга овоз, амалдаги президент Жозеф Кабила 4,4 миллионга яқин овоз билан учинчи ўринни эгаллади.

Кузатувчилар овоз бериш вақтида бир қатор ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва мухолифат кучлари томонидан сайловга халақит қилишга уринишлар жуда кўп содир бўлгани ҳақида айтиб ўтишган.

Ушбу сайловда эришилган натижа, Конго Демократик Республикасининг 1960 йилда Белгия мустамлакасидан мустақилликка эришганидан кейин ҳокимиятни биринчи марта демократик тарзда эгалланиши бўлди.

 Феликс Тшисекеди келажакда Конгрессни адолатли бошқаришга ваъда берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019