Комбинат меҳнаткашларига тарқатилаётган бу товуқларни ишчи-ходимлар ихтиёрий равишда олишлари белгиланган — ОКМК Ахборот хизмати

19:24 04 Июнь 2020 Жамият
831 0

Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ акциядорлик жамияти томонидан ишчи-ходимларга тирик вазнда товуқ берилгани, уларнинг аҳволи жуда ёмонлиги акс этган кинояли хабарлар, фотосуратлар пайдо бўлди. 

Мазкур масалага «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Ахборот хизмати ойдинлик киритиб, жумладан, қуйидагича изоҳ берди:

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишчи-ходимларга тарқатилган товуқлар фотосуратларда акс эттирилганидек кўринишда бўлса-да, истеъмолга яроқли ва беғараз ёрдам сифатида берилмоқда.

Шуни маълум қиламизки, комбинат меҳнаткашларига тарқатилаётган бу товуқларни ишчи-ходимлар ихтиёрий равишда олишлари белгиланган».
ЎзА

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?