Колумбия терма жамоаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларидан фойдаланмоқда

15:35 21 Июнь 2018 Спорт
956 0
Фото: fb.com/bach.hoosier

Колумбия футбол федерацияси ЖЧ-2018 пайтида Россия шаҳарлари бўйлаб парвоз қилиш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолёти(А320)га буюртма берди. 

Бу ҳақда Uzbekistan Airways борт журнали бош муҳаррири Бахтиёр Насимов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди

Хабар берилишича, Колумбия термаси, футболчилар оилалари, жамоа маъмурияти, шунингдек, мухлислар МАК самолётларида Саранск – Қозон – Самара йўналишида парвоз қилишади.

Муҳаррир, шунингдек, терма жамоа Барселонадан Қозонга ҳам айнан ўзбек авиаташувчисига қарашли Boeing – 767 ҳаво лайнерида етиб келганини айтиб ўтган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019