Колумбия Ўзбекистонни истиқболли ҳамкор сифатида кўрмоқда 

14:34 17 Апрель 2018 Сиёсат
503 0
Фото: mfa.uz

2018 йилнинг 17 апрелm куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Колумбия Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Алфонсо Лопес Кабаллерони қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида мамлакатларимиз бир-бирлари учун истиқболли ҳамкор эканлиги ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019