«Кўк кит» ўйинининг аянчли оқибатларига бағишланган «Қотиллар ўйини» фильмининг премьера куни маълум бўлди

14:36 19 Апрель 2018 Маданият
1354 0

Ўзбек киноижодкорлари «Кўк кит» ўйинининг аянчли оқибатларига бағишланган «Қотиллар ўйини» деб номланган фильмни суратга олишди. Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишланган фильм жангари, мистика ҳамда триллер жанрларида суратга олинган.

Фильмда бош ролларни Шавкат Комилов, Жамила Ғофурова, Алихан, Бегзод Тожиев, Севара Солиева, Муҳаммад Али Искандаров, Қаҳрамон Шарипов ва Феруза Собитова гавдалантирган.

Фильмнинг жанг лавҳалари учун икки ойдан зиёд тайёргарлик кўрилган.

Фильм режиссёр Лазиз Ашуралиев, оператор Рустам Йўлдошев, ғоя муаллифи Шавкат Комилов. Фильм премьераси 17-май куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019