"Кўчки" нуфузли халқаро фестивалда намойиш этилмоқда

17:40 11 Июнь 2018 Маданият
347 0

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бошланган “Самғау” VI Халқаро театрлар фестивалида иштирок этади.

Тўққизинчи бор ташкил этилаётган мазкур фестивалда Россия, Сербия, Татаристон, Қирғизистон, Қозоғистон театрлари танлов ҳайъатига ўзларининг репертуаридаги Х. Мюллернинг “Медея”, Гогольнинг “Ревизор”, М. Авезовнинг “Қоракўз”, У. Гаджибековнинг “Аршин мал-алан”, Д. Патрикнинг “Қимматли Памела”, А.Пушкиннинг “Евгений Онегин” каби саҳна асарларини тақдим этган бўлиб, шулардан 12 таси фестивалда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

"Самарқанд театри ижодкорлари фестивалда “Кўчки” спектакли билан иштирок этмоқда. Театр жамоаси мазкур асар билан шу йилнинг апрель ойида Туркияда бўлиб ўтган Халқаро театрлар фестивалида муваффақиятли иштирок этиб, совриндор бўлган эди", - дейди Маданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева.

Остонадаги театрлар анжумани доирасида спектакллар муҳокамаси, маҳорат сабоқлари, йирик театр жамоалари билан учрашув ва бошқа бир қатор маданий дастурлар бўлиб ўтади.
Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодкорларининг нуфузли фестивалда иштироки икки қардош халқларининг ўзаро маданий ҳамкорлигини, хусусан, театрлар ўртасидаги ижодий муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Халқаро фестиваль 16 июнгача давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар