Кобулдаги портлаш: Қурбонлар ва жароҳатланганлар жуда кўп

10:39 23 Апрель 2018 Дунё
1000 0
Фото: "Афғонистон бугун"

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида камида 57 киш ҳаётдан кўз юмди, 119 киши жароҳатланган.

Террорчилк ҳаракати сайловчиларни рўйхатга олиш марказида ўз навбатини кутаётган одамлар оммаси йиғилган пайтда рўй берди, дейилади “Би-Би-Си” хабарида. 

“Rueters” хабарига кўра, “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи мазкур фожеага жавобгарликни ўз зиммасига олган. 
Бахтсиз ҳодиса шия мазҳабидаги аҳоли кўпчиликни ташкил этадиган Даште Барчи туманида содир этилди.

Афғонистон ташқи ишлар вазирининг айтишича, ИШИД ва “Толибон” жангарилари халқни ҳукуматга қарши қўйиш ва тартибсизликларни келтириб чиқариш мақсадида тинч аҳоли вакилларини нишонга олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда бу ерда мамлакат қонунчилик органлари сайловидан сўнг президент сайлови ҳам бўлиб ўтади. 
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?