“Кластер тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қуйи палатада кўриб чиқилади

15:03 06 Февраль 2019 Сиёсат
849 0

Фото: Д. Чиркова / Халқ сўзи

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда долзарб масалаларидан бири саналган кластерлар тизимини ривожлантиришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Кластер соҳасидаги муносабатларни ташкилий ва ҳуқуқий асосларини тартибга солишга йўналтирилган “Кластер тўғрисида”ги қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш юзасидан фикр алмашилди. Айни чоғда мазкур қонун лойиҳаси тизим тараққиётида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Маълумот учун, бугунги кунга келиб республикамизда 16 та пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил қилиниб, 20 та туманда 164 минг гектар майдонда кластер усулида пахта етиштириш йўлга қўйилди.2019 йилда кластер усулида пахта етиштиришни камида 52 фоизга етказиш учун 48 та пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш режалаштирилган.

Келгусида пахта етиштирувчи 133 та тумандан 70 таси тўлиқ кластер тизимига ўтади. Янги ташкил этилаётган кластерлар таркибида 41 та корхона очилиб, 23 мингга яқин иш ўрни яратилади. 2019 йилда ишлаб чиқарилаётган толанинг 78 фоизи Ўзбекистонда қайта ишланади ва 2020 йилга бориб эса, пахта толасини республикада тўлиқ қайта ишлашга ўтилади. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш улуши 40 фоиздан камида 60 фоизга етказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019