КХДРдаги энг йирик ядро полигони деярли йўқ қилинди

17:41 21 Июнь 2018 Дунё
660 0
Фото: ВладТайм

Rueters хабарига кўра, улар Жанубий Кореяга топширилгач, Гавайи оролидаги Хикэм ҳарбий базасига етказилди. Ҳарбийларнинг шахсини аниқлашга кўплаб ойлар, ҳатто йиллар кетиши айтиляпти.

Маълумот учун, 1950-1953 йилларда рўй берган Корея уруши пайтида қарийб 7,7 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчи бедарак йўқолган.

“КХДР етакчиси Ким Чен Ин 12 июнь куни Сингапурда Трамп билан учрашган пайтда Пхенан-Пукто музофотидаги Сохэ баллистик ракеталар синов полигонини йўқ қилишга ҳам ваъда бергани маълум бўлди”, дейилади CBS телеканали хабарида.

Мазкур полигонда жуда катта ядро каллакчасини кўтариб уча оладиган “Хвасон-15” қитъалараро ракетаси синовдан ўтказилган.

Жанубий Кореянинг “Мунхва ильбо” газетасида КХДРда ядро қуроли ва ракеталар яратишга жалб этилган 3 мингга яқин иншоот ва объект борлиги қайд этилганди. Уларнинг ичида энг йириги Пунгери полигони бугунги кунга келиб деярли йўқ қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019