КХДР ядро объектларини бир йилда йўқ қилмоқчи

13:03 02 Июль 2018 Дунё
239 0

Кеча АҚШ ва КХДР делегациялари Жанубий Кореянинг Пханмунджом чегара ҳудудида музокаралар ўтказди.

Айнан шу жойда Корея ярим оролидаги давлат раҳбарлари ҳам учрашган эди.

CNN хабарига кўра, Америка томонига Дональд Трамп ва Ким Чен Ин мулоқотида бевосита иштирок этган АҚШнинг Филиппиндаги элчиси Сун Ким бошчилик қилди. Бу Вашингтон ва Пхеньян ўртасида Сингапур саммитидан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир. Унда икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу куни АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон эса CBS каналига берган интервьюсида КХДРдаги ядро қуроллари ва баллистик ракеталар тайёрланадиган объектларнинг аксарият қисмини бир йил ичида йўқ қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилганини маълум қилди.

У давлат котиби Майкл Помпео Шимолий Корея томони билан биргаликда айнан шу масала бўйича яқин кунлар ичида консультацияларни бошлашини таъкидлаган. Ж. Болтон КХДР бу борада стратегик қарори асосида АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирса, америкаликлар тезда ишга киришишини ҳам қайд этиб ўтган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар