КХДР ва АҚШ раҳбарлари тарихий учрашуви учун олтин тангалар зарб қилинди

12:37 05 Июнь 2018 Дунё
367 0

Сингапурда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги тарихий учрашув арафасида шу муносабат билан эсдалик тангалари чиқарилди. Бу ҳақида ушбу мамлакат зарбхонаси вакили маълум қилди.

Тангалар уч хил кўринишда - олтин, кумуш ва никелланган руҳдан тайёрланган. 

Ҳар бир тангада қўл сиқишиш тасвири, ҳамда чап қисмда КХДР, ўнг томонда эса АҚШ байроғи акс этган. Юқори томонида эса “12.06.2018. Сингапурдаги саммит” ёзуви туширилган. Олтин танганинг қиймати 1380 Сингапур доллари(1000 АҚШ долларидан зиёд), кумушиники 118 СДР(88 доллар), никелланган руҳдан қилинганиники эса 36 СДР(27 доллар) қилиб баҳоланди.

Хабарларга кўра, бугундан бошлаб уларга дастлабки буюртмаларни бериш мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар