КХДР раҳбари АҚШ президентини ўз мамлакати пойтахтига таклиф қилди. Нима ўзгариши мумкин?

14:49 16 Сентябр 2019 Жамият
79 0

Архив фото

КХДР Бош кенгаши раиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампни Пхеньянга таклиф қилди. Бу ҳақда JoongAng Ilbo газетаси хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ушбу таклиф шу йил август ойида Оқ уй раҳбарига берилган мактубдан ўрин олган.

Ўшанда Трамп ҳам журналистларга Шимолий Корея раҳбаридан “жуда яхши хабар” олганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин унга “учта ажойиб саҳифа” битган, жумладан, АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилишидан норози эканлигини билдирган, улар якунланиши билан эса музокараларни қайта бошлашни таклиф этган. Трамп мактуб Пхеньяндан тўғридан-тўғри унинг хонасига олиб келинганини ҳам қўшимча қилган эди.

Айни чоғда JoongAng Ilbo Ким Чен Ин ўз хатида АҚШ раҳбарига юқори даражадаги музокараларнинг учинчи раундини ўтказишни таклиф қилгани ҳақида ёзади. Аммо Трамп ушбу мактубга жавоб берган-бермагани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва КХДР ўртасида денуклеаризация муаммоси бўйича муҳокамалар шу йил февраль ойидаги Ханой саммитидан сўнг бир жойда “депсиниб” турибди. Шунга қарамай икки етакчи Корея яриморолидаги Пханмунджом ҳудудида июнь ойида яна учрашган ва мулоқотни қайта йўлга қўйишга келишиб олишганди. Аммо бу ҳодиса ҳозирча рўй бермаяпти.

Ўтган ҳафта КХДР давлат ташқи ишлар вазири Цой Сон Хининг баёнотини эълон қилди. Унда Шимолий кореялик дипломатлар АҚШ вакиллари билан сентябрь ойи охирида учрашишга тайёр эканлиги билдирилган. Ўз навбатида баёнотда Америка томони бўлажак музокараларга нисбатан ёндашувни ўзгартириши ва Пхеньянга “қабул қилиш мумкин бўлган мақсадларга асосланган муқобил вариант” таклиф этиши кераклиги таъкидланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019