КХДР раҳбари АҚШ президенти билан учрашувни илмий фантастикага қиёслади

10:23 12 Июнь 2018 Дунё
502 0
Фото: Reuters

АҚШ ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги биринчи тарихий саммит дунёдаги кўпчилик одамлар томонидан илмий фантастика сифатида қабул қилинаётган бўлса керак. Бу ҳақида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Дональд Трамп билан учрашуви пайтида айтиб ўтди.

“Дунёдаги кўпчилик одамлар буни илмий-фантастик фильмдаги фантастика шакли деб ўйлайди”, деди у кенгайтирилган таркибдаги мулоқотдан олдин.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Дональд Трамп билан яккама-якка суҳбатдан сўнг журналистларнинг ядро қуролидан воз кечишга тайёрми ёки йўқми қабилида берилган саволга жавоб бермаган.

Дональд Трамп эса мухбирларнинг ўзаро муносабатлар ҳақидаги саволига шундай жавоб берган:

“Жуда, жуда яхши, ажойиб муносабатлар”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019