КХДР иқтисодий санкциялар бўйича Хитойдан кўмак сўради

12:41 02 Июль 2018 Дунё
1077 0
Фото: Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Ин июнь ойида Хитойга қилган учинчи ташрифи чоғида ХХР раиси Си Цзиньпинга иқтисодий санкциялар катта талафот келтираётганини айтиб ўтган.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб РИА Новости хабар берди. Хусусан, учрашувда КХДР етакчиси АҚШ раҳбари билан саммит муваффақиятли ўтгандан сўнг чекловлар тез орада бартараф этилишига умид билдириб, бу борада Хитойдан кўмак сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин 19 — 20 июнь кунлари Чин ўлкасига икки кунлик ташрифни амалга оширди. Сафардан кўзланган мақсад 12 июнь куни Сингапурда ташкил этилган КХДР-АҚШ тарихий саммити якунлари, шунингдек, Корея ярим оролини денуклеризация қилиш истиқболлари бўйича фикр алмашиш эди.

Шимолий Корея раҳбари 2011 йил ҳокимият тепасига келгандан кейин илк бор хорижий сафарини жорий йил 25-28 март кунлари айнан Хитойга амалга оширганди. Шундан сўнг 7-8 май кунлари яна Чин ўлкасига борди.

Маълумот учун, июнь ойи охирида Дональд Трамп КХДРга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Улар КХДРнинг ядро дастури, пулларни ўзлаштириш, киберҳужумлар, инсон ҳуқуқларини бузилишига қарши қаратилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019