Китобда Президент топшириғидан сўнг салкам 7 млрд сўмлик янги спорт объектлари фойдаланишга топширилди

17:11 01 Апрель 2019 Жамият
284 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 январь куни Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Китоб туманида янги усти ёпиқ сув иншооти, баскетбол майдончаси, сунъий қопламали футбол майдони қуриш ҳамда теннис кортини капитал таъмирлаш таклифи билдирилган эди.

Кеча, 31 март куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани Гулистон маҳалласида қурилган ушбу спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилган объектнинг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар иштирок этишди.

Мазкур спорт иншоотларини қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 6,8 миллиард сўм ажратилди. Усти ёпиқ сув иншооти таркибида 11х25 метр ўлчамдаги бассейн, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.

Бундан ташқари, мавжуд теннис корти капитал реконструкция қилиниб, 22х42 ҳажмли мини-футбол майдони ва баскетбол майдончаси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ерда ҳам ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари мавжуд.

Спорт мажмуаси атрофи ободонлаштирилиб, мусиқали фаввора ҳам бунёд этилди.

Китоб тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 500 нафардан ортиқ ўғил-қиз сузиш, футбол ва баскетбол сирларини ўрганиши учун шароитлар яратилган. Эътиборлиси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жамғарма томонидан 45 номдаги 400 миллион сўмлик жиҳозлар ҳам топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019