Китоб яқинлашмоқда, қачон қўлга оламиз...

11:40 14 Март 2020 Маданият
171 0

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида 2017 йил 19 сентябрда Республика Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборатлиги кўрсатилган эди. Бу тадбирларни амалга ошира бориб, ҳар бир ҳудудга бир миллион донадан илмий, бадиий, тарихий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб берилди.

Китоб ва китобхонликка энг юқори даражадаги бу эътибор бежиз эмас, балки мамлакат эртанги куни, унинг эгаси бўлмиш ёш авлод маънавий олами, ростгўйлик, мулоҳазакорлик, адолатпешалик, иллатларга муросасизлик, мантиқий фикрлай олиш фазилатларидан хавотир тақозосидир. Зеро, мутолаага боғланган кўнгил китобдан беҳад улуғ маънавий озуқа олади. Унда яратилган образлар бахтидан қувонади, ташвиши, хато ва камчиликларидан изтироб чекади, одоб-ахлоқ ва тарбиясидан намуна, сабр ва матонатидан руҳий қувват олади.

Афсуски, сўнгги йилларда китобхон авлоднинг китобларда қолганлиги мамлакат раҳбарини ташвишга солганида ҳам айни ҳақиқат ўз ифодасини топган. Шу боис китобхонлик ва мутолаа маданиятини назариядан амалиётга олиб чиқиш, жамият миллий юксалишининг асосий омилларидан бири этиб белгиланган.

Навоий вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий давлат Педагогика институти, Навоий вилоят “Алишер Навоий нодир меросини Тарғибот маркази” жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Китобхонлик маданиятини юксалтириш: муаммо ва вазифалар” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида мазкур масалалар мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари, жамоат бирлашмалари олимлари, иштирокида муҳокама қилинди. Конференциянинг очилиш маросимидаги ялпи йиғилишида унда муҳокама этилаётган мавзу ниҳоятда долзарблиги таъкидланиб, жамиятда китобхонликни юксалтиришнинг аниқ чораларини муҳокама этиш, механизмлари, рағбат ва даъват тамойилларини ишлаб чиқиш лозимлиги уқтирилди.

Конференция тўрт шўъбага бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019