Китоб туманидаги нонвойхонада газ баллони портлади. Бир киши ҳаётдан кўз юмди

16:49 20 Август 2019 Жамият
219 0

Иллюстратив фото

2019 йилнинг 19 август куни соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

ФВВ хабарига кўра, ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ва нонвойхонасининг 60 кв.метр майдонда томи ва шифт қисмилари ёниб зарарланган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда яшаш уйи нонвойхонасида 50 кг .маиший газ баллоннинг пайвандланган жойидан ёрилиши натижасида газ ва ҳаво арашмасининг чақнаши юзага келиб, ёнғинга сабаб бўлган.

Бундан ташқари, чақнаш оқибатида нонвойхонада бўлган 1994 й.т. фуқаро Т.С., 1999 й.т. фуқаро Б.М., 1994 й.т. фуқаро О.Р. ва 2000 й.т. фуқаро Н.Ж.лар куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган. Шифохонанинг жонлантириш бўлимида 2000 й.т. фуқаро Н.Ж. вафот этган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019