Китоб туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам берилди

10:56 18 Апрель 2020 Жамият
501 0

Олий Мажлис Сенати аъзоси Хуршид Фозилов жорий йил 16 апрель куни Китоб туманида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар, карантин туфайли кунлик ишга чиқа олмаётган фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишда ташаббус кўрсатди.

Китоб туманидаги ҳомийлик озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш маркази томонидан 2020 йил биргина 16 апрель куни 93 та оилага озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш даражасини ўрганиш мақсадида сенатор Х.Фозилов Китоб туманидаги “Паландара” ва “Жовуз” қишлоқларида аҳоли билан учрашди. Хонадонларда томорқа ер майдонларида узум, картошка, мевали дарахтлар, иссиқхоналарда эса помидор, бодринг экилган.

“Жовуз” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Алиевнинг Олий Мажлис Сенатининг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаати мутасаддилар билан биргаликда ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, ушбу қишлоқда карантин даврида ёрдамга муҳтож кексалар ва нуронийлар бўлган оилаларга ёрдам кўрсатилиб, зарур озиқ-овқат етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?