Киштварда йўловчи автобуси дарага ағдарилиб тушди. Қурбонлар кўп

10:44 02 Июль 2019 Дунё
764 0

Ҳиндистонда тоғ йўлидан кетаётган автобус дарага қулаб тушган, деб хабар берди NDTV.

Фожиа бугун тонгда Жамму ва Кашмир штатининг шимолидаги Киштвар округида рўй берган. Автобусда 45 йўловчи бўлган, улардан 33 нафар ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда ҳалокат жойида қутқарувчилар ишламоқда. Полиция ЙТҲ бўйича суриштирув олиб боряпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?