Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Швейцарияда учрашиши мумкин

15:55 06 Июль 2018 Дунё
177 0
Фото: EPA

КХДР ўз мамлакати раҳбари Ким Чен Иннинг Швейцарияда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан навбатдаги учрашувини ўтказиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

Бу ҳақда Kyodo агентлиги ўзининг дипломатик манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Пхеньян ўз дипломатларини Берн, Давос ва Женева шаҳарларига жўнатган. Улар АҚШ ва КХДР раҳбарларининг икки томонлама музокаралари, шунингдек, Хитой ва Жанубий Корея иштирокидаги учрашувлар ўтказишга тўғри келадиган конференц-заллар ва меҳмонхоналар ҳақида ахборот олиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Ким Чен Ин ва Трамп ўртасидаги илк тарихий саммитга Сингапур мезбонлик қилганди. Унинг якунида ўзаро келишувга эришилган эди. Мазкур ҳужжатга кўра, Пхеньян Вашингтон томонидан хавфсизлик кафолатлари берилиши эвазига Корея ярим ороли тўлиқ денуклеризация қилинишини билдирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар