Сурхондарёда содир этилган қотиллик 11 йил ўтиб фош бўлди

16:57 29 Июнь 2018 Жамият
745 0
Иллюстратив фото

2007 йил октябрь ойида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида содир этилган жиноят орадан 11 йил вақт ўтиб очилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, ўша вақтда туманда яшовчи Қ.Ш. уйида бирга яшаган 4 ёшли ўгай ўғли Й.М.нинг бошига қўли билан урган, натижада у ерга йиқилиб ҳушидан кетиб вафот этган. Шундан сўнг Қ.Ш. бола жасадини уйи олдидаги ҳожатхона учун кавланган чуқурга кўмиб ташлаган эди.

Кўрилган чоралар натижасида Қ.Ш. ушланиб воқеа жойи бўлган ҳовлисидан суяк қолдиқлари ва қора рангли мато бўлаклари топиб олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019